Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди

«Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди

Фото: РИА «Новости»

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси бўйича берган саволларига жавоб қайтарилди.

«Спутник V» вакцинаси қачон оддий аҳолига қилинади?

Спутник вакцинасининг 1 млн. доза олиш учун буюртма берилган. Ҳозирда 50 минг нафар аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган. Қолган буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади.

Фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) вакциналарни фавқулодда вазиятлар учун яна иккита вакциналарни ишлатишга рухсат берган эди — «Модерна» ва «Синофарм». Уларни бизнинг мамлакатимизга олиб келиниши имконияти борми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра COVAX программаси доирасида Хитойнинг «Синофарм» фирмасида ишлаб чиқарилган вакцина — «Синовак» вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг