Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COVID-19 нинг ўта юқумли штаммлари пайдо бўлмоқда

COVID-19 нинг ўта юқумли штаммлари пайдо бўлмоқда

Фото: «News.rambler.ru»

Жанубий Кореяда коронавирус тарқалишининг янги ўчоқлари мамлакатга олиб кирилган GH штаммини юқтириш туфайли келиб чиқди. Бу ҳақда Корея касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (KCDC) маълум қилди.

«Рамблер»нинг ёзишича, 2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида янги коронавирус аниқланди. Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича касалланганлар сони 11,4 миллион кишидан ошиб кетган.

KCDC маълумотига кўра, COVID-19 еттита штаммни ўз ичига олади: S, V, L, G, GH, GR ва O (бошқалар). Жанубий Кореяда дастлаб Хитойдан кириб келган S штамми тарқалганди. Кейинчалик у V штаммига айланди.

Бироқ апрель-май ойларида мамлакатга яна-да тажовузкор ва яна-да юқумлироқ GH штамми кириб келди. У Европа, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада пайдо бўлганди.

«У ҳужайраларда S штаммига қараганда тезроқ кўпаяди ва одам ҳужайраларига яхшироқ ёпишиб олади. Бу касаллик юқишининг кучайганлигини англатади», — деб изоҳлади KCDC раҳбари Чон Ин Гён.

У, шунингдек, охирги пайтларда Жанубий Кореяда маҳаллий ва ташқи COVID-19 ҳолатлари нисбати ўзгарганлигини таъкидлади. Ҳар куни аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг ярми мамлакатга четдан кириб келяпти, деди KCDC раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг