Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Супер оғир вазн тоифасида йилнинг муҳим жангларидан бирида ғолиб аниқланмади

Супер оғир вазн тоифасида йилнинг муҳим жангларидан бирида ғолиб аниқланмади

Бироз аввал Лос-Анжелесда супер оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун кечган жангда камарнинг амалдаги ғолиби америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқди.

Жангда бир раунд бу боксчи, бошқа раунд иккинчи боксчи фойдасига ёзилаверди.  Айниқса, сўнгги 12-раундда Фьюри оғир нокдаунни қабул қилиб олди, бироқ ўрнидан тура олди. Шундай қилиб, ғолиб очколар бўйича аниқланди.

Ҳакамларнинг қарорига кўра 115-111 Уайлдерга, 114-110 Фьюрига ва 114-114 дуранг баҳо берилди ва жангда аниқланмади.

Бу дуранг америкалик боксчига чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолиш имконини берди ва у навбатдаги жангини Энтони Жошуага қарши ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг