Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияда президентлик сайловига овоз бериш муддати узайтирилди

Сурияда президентлик сайловига овоз бериш муддати узайтирилди

Бугун Сурия Араб Республикасида президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Сайлов участкалари 19:00 гача ишлаши режалаштирилган эди. Бироқ сайловчилар сони кўплиги туфайли овоз бериш жараёни яна узайтирилган.

«Қўмита сайловчиларнинг кўплиги сабабли сайлов вақтини соат 00:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди», — деди Олий суд сайлов комиссияси.

Овоз бериш мамлакатнинг барча вилоятларида бўлиб ўтмоқда. Халқ кенгаши матбуот хизмати раҳбари Нажи Убейднинг сўзларига кўра, соат 17:00га қадар кўплаб сайлов участкаларида сайлов қутилари тўла тўлдирилган ва Олий сайлов комиссияси зудлик билан қўшимча қутиларни юборган.

Бутун мамлакат битта сайлов округи дея эътироф этилганлиги сабабли, фуқаролар ҳозирда жойлашган манзилларининг ўзида овоз беришлари мумкин.

Аввалроқ, Сурия оппозицияси вакиллари президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортганликлари ҳақида эълон қилганди. Улар Европа Иттифоқида бўлиб ўтадиган сайловларни эркин дея тан олмадилар. Қўшма Штатлар ҳам худди шундай позицияни эгалламоқда. Қўшма Штатлар Сурия халқининг иродасини ифода этиш 2254-сонли қарор талабларига жавоб бермаслигини даъво қилмоқда.

Сурия президентлиги учун учта номзод курашмоқда: амалдаги давлат раҳбари, фаворит бўлган Башар ал-Ассад, Социалистик иттифоқ партиясининг собиқ депутати Абдулла Саллюм Абдулла ва ватанпарвар мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмад Мурай.

Президентлик номзоди учун жами 51 киши мурожаат қилган, аммо уларнинг аксарияти турли сабабларга кўра рад этилган. Номзодга қўйиладиган талаблар орасида 40 ёшдан ошган ва бошқа давлатларнинг фуқаролигига эга бўлмаган мусулмон бўлиши кераклиги илова қилинган.

Сўнгги кунларда Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарларида миллий бирликни қўллаб-қувватловчи оммавий митинглар бўлиб ўтди. Шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти террорчилар овоз беришни бузиш учун қуролли ҳужумлар уюштириши мумкинлигини истисно этмаяпти. Сурияда бунга йўл қўймаслик учун сайлов участкалари муҳофазасини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг