Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияда шифохонага уюштирилган ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Сурияда шифохонага уюштирилган ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Фото: «Anadolu»

Суриянинг Aфрин шаҳрида шифохонага қилинган ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳат олди, дея хабар берди Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги.

Унга кўра, ҳужум Туркия ҳукумати террорчи деб тан олган Курдистон ишчилар партиясининг (ПКК) жангчилари томонидан амалга оширилган.

Аввалроқ агентлик олти фуқаро ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берганди.

Суриянинг шимолида қуролли тўдалар томонидан қўлга олинган бошқа аҳоли пунктларида бўлгани каби Aфринда ҳам террорчилик ҳужумлари мунтазам равишда кузатилмоқда. Одатда ҳукуматга қарши гуруҳлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш натижасида бинога жойлаштирилган бомба ёки миналаштирилган автомобиль портлатилади. Бироқ бундай террорчилик ҳаракатлари натижасида, биринчи навбатда, тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг