Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Саматов Холмамат.

Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Саматов Холмамат Жўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Турапов Усмон Янгибаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Турапов Усмон Янгибаевич 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг