Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё ва Фарғонада талабалар қўлга тушди

Сурхондарё ва Фарғонада талабалар қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси И.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 54 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, И.Э.нинг шериги яна бир талаба О.Х. 42,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. Наманган давлат университети талабаси И.П. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Қирғизистон Республикасидаги университетлардан бирига Иқтисодиёт йўналиши бўйича ўқишга киритиш ва 1-босқични тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома тайёрлатиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг