Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда янги адлия бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Сурхондарёда янги адлия бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди (фото)

12 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида янги адлия бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди. Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Ташкулов Акбар Джурабаевич, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Баҳодир Бахтиярович ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фойдаланишга топширилган янги адлия бошқармаси биноси учун  6,5 млрд. сўм маблағ сарфланган. Уч қаватли бино барча қулайликларга эга бўлиб, ундаги хизмат хоналари, 180 ўринли катта мажлислар зали, спорт зали, ошхона ва меҳмонхона янги замонавий техника воситалари, барча зарур офис жиҳозлари билан таъминланган, оптик толали интернет тармоғи ҳамда кузатув камералари ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг