Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркор аёллар Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди

Тадбиркор аёллар Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди

Аёллар тадбиркорлиги индекси бутун дунёда хотин-қизлар тадбиркорлиги салоҳиятини баҳоловчи кўрсаткич ҳисобланади ва аёллар тадбиркорлиги масалаларининг кўплаб қирраларини ўз ичига олади.

Аёллар тадбиркорлиги индекси глобал ҳисоботи 77та мамлакатни қамраб олиб, ҳудудий таҳлилларга асосланган рейтингни белгилайди. Ўзбекистон ушбу рейтинг таркибига кирмаган.

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон  ишбилармон аёллар ассоциацияси  мамлакатимизни тадбиркор аёллар индексига киритиш ташаббуси билан   Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ушбу глобал рейтингда қатнашиши аёллар тадбиркорлиги ҳолатининг ривожланган мамлакатлар орасида солиштирув таҳлилини амалга ошириш, глобал рейтинг индикаторлари орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш, аёллар тадбиркорлиги муҳитини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, халқаро ҳамжиятнинг ижобий ёндашуви эришилишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг