Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик ва тадбиркорлар ўз кучларини бирлаштирди

Вазирлик ва тадбиркорлар ўз кучларини бирлаштирди

Фото: «Xabar.uz»

23 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлигида вазир ўринбосари Шерзод Шерматов бошчилигида эксперт-таҳлилий гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, ушбу гуруҳ таркибига вазирликнинг юқори малакали ходимлари билан бирга мамлакатимизнинг муваффақиятли тадбиркорлари: Зафар Ҳошимов (Korzinka.uz), Азиза Умарова (Smart gov), Ҳикмат Абдураҳмонов (AMBIT), Музаффар Қосимов (Technoplaza), Ботир Орифжонов (Paynet асосчиси) ва Лазиз Адҳамов (SAP)лар киритилган.

Мулоқотда Инновацион ривожланиш стратегияси лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Инновациялар глобал индексидаги рейтингини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Умуман олганда, иштирокчилар Инновациялар глобал индексини мамлакатнинг инновацион муҳити, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги ҳолатни самарали усулларда баҳолайдиган тизим сифатида қайд этишди. Шунингдек, учрашувда «Foresight» услуби воситасида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш сценарийсининг қисқа ва узоқ муддатли стратегик таҳлили муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Учрашув қатнашчилари – етакчи тадбиркорлар инновацияларни ривожлантиришда давлат ролини аниқ белгилаб олиш зарурлигини таъкидладилар. Амалда давлатнинг турли лойиҳаларини амалга оширишда давлат ташкилотларига имтиёзлар бериш анъана тусини олган. Тадбиркорлар бу борада, аксинча, давлат буюртмаларини бажаришда кўпроқ хусусий секторга имконият яратиш лозим деб ҳисоблашади. Шунингдек, иштирокчилар реал секторга инновацияларни жорий қилишда рақобатни ошириш асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлишини таъкидладилар.

Йиғилишда вазир ўринбосари Шерзод Шерматов вақтлари тиғиз бўлишига қарамай, мамлакатнинг инновацион тараққиёти манфаати йўлида вазирлик билан кучларни бирлаштиришга қарор қилган тадбиркорларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг