Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадқиқот. Нима учун аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ яшайди?

Тадқиқот. Нима учун аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ яшайди?

Фото: «GoGetNews»

Гемания ва Даниянинг бир гуруҳ тадқиқотчилари аёлларнинг биологик хусусиятлари сабаб улар эркакларга қараганда кўпроқ яшашларини аниқлашди.

Олимлар Испаниядаги қизамиқ эпидемияси, Ирландия, Швеция, Украинадаги очлик вақти ва Тринидад оролидаги қул савдоси давомида ҳаёт давомийлигини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, Тринидаддан бошқа барча жойда эркакларга қараганда аёллар узоқ умр кўришган.

Шунингдек, Ирландиядаги очлик даврида эркакларнинг ўртача ҳаёт давомийлиги 17-18 йил, аёлларники эса 22 йилни ташки этган. Эпидемияга қадар ҳар икки жинс вакиллари 38 йилгача умр кўришган.

Тадқиқотчилар буни биологик сабаблар билан боғлашмоқда. Бироқ аёлларнинг афзалликлари ҳақида аниқ факт йўқ. Шу ўринда, мутахассислар эркакларнинг умри камайишига иммун тизимининг бузилиши ва тестостероннинг юқори даражада ишлаб чиқилиши ҳам сабаб эканини таъкидлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг