Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабалар орасидаги ғаройиб одатлар! Улар нимага ишонишади?

Талабалар орасидаги ғаройиб одатлар! Улар нимага ишонишади?

«Ы» операцияси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари фильмидан лавҳа

Фото: «Сторифокс»

Кимдир кетма-кет кириб келаётган байрамларни нишонлаяпти, кимлардир эса сессияни. Қишки сессия вақтида талабалар учун яна чопа-чоп бошланди. Имтиҳонлар, айрим фанлар билан боғлиқ муаммолар, албатта, барча талабаларни толиқтиради. Бутун дунёда ана шундай қийин вазиятларда талабаларга омад келтирувчи одатлар мавжуд.

Жумладан, Японияда талабалар ўзлари билан аудиторияга «Kit Kat» шоколадини олишади. Сабаби, бу шоколаднинг номи япон тилидаги «kitto katsu», яъни таржимаси «албатта, ғалаба қозонамиз» номига жуда ўхшаш. 

Шунингдек, кўплаб талабалар имтиҳон олдидан китоб ва эслатмаларни бошлари тагига қўйиб ухлашади. Уларнинг фикрича, ҳатто тунда ҳам ўқув жараёни давом этади. Эрталаб эса имтиҳонга кета туриб, айнан ўша китоб ва эслатмаларни ёнига қўйиб олганча йўлакка ўтириб олиш керак. Уларни очиб қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда билимлар «учиб кетади».

Россияда авваллари ўнг пойабзалга 5 тийинлик тангани қўйиш одати бўлган. Мана шу танга билан имтиҳонга бориш керак эди. Агарки, йўлда бирорта ҳомиладор аёл учраса, унда ўша аёлдан чипта рақамини сўраш ва имтиҳонда, албатта, ўша рақамни танлаш керак эди. Гарчи кўпчилик ўнг қўлда ёзса-да, имтиҳонга чап оёқ билан кириш, имтиҳон билетини эса чап қўл била танлаш муҳим бўлган. Имтиҳон саволларини ўнг қўлда ёзиш, агар имтиҳон омадли якунланса, ручкани, албатта, сақлаб қўйиш ҳам керак эди.

Қизиқ, бизда талабаларнинг имтиҳон олди қандай одатлари бор? Нима бўлганда ҳам, ўқиш, ўқиш ва мукаммал тайёргарлик орқалигина талаба имтиҳондаги барча қийинчиликларни енгиб ўтиши ва албатта, ижобий натижа билан якунлаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг