Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таълим муассасасида телефон ишлатганга қандай жазо бор?

Таълим муассасасида телефон ишлатганга қандай жазо бор?

Фото: «Google.com»

Адлия вазирлигининг каналида таълим муассасаларида телефон ишлатишга нисбатан қандай чора қўлланилиши ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

— огоҳлантириш
— таълим олувчиларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
— уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Талаблар бузилганда ҳар қандай педагог ходим таълим олувчидан мобил телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни мобил телефон билан бирга таълим муассасаси (факультет) директорига (деканига) ёки синф раҳбарига (кураторга) бериш ҳуқуқига эга. Бунда мобил телефон фақат ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Таълим муассасаси таълим олувчиларга тегишли бўлган мобил телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, қоидалар бузилганда мобил телефоннинг олиб қўйилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг