Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли рус актёри Николай Караченцов вафот этди

Таниқли рус актёри Николай Караченцов вафот этди

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 26 октябрь куни тонгда Москвада таниқли рус актёри Николай Караченцов вафот этди, деб хабар берди «РИА Новости».

Николай Караченцов 2005 йилнинг февралида автоҳалокатга учраб, оғир бош жароҳатини олган ва актёрлик фаолиятини якунлаган  эди.

Ўтган йили актёрга ўпка саратони ташхиси қўйилганди.

Россия халқ артисти Николай Караченцов 1944 йили 27 октябр куни Москвада туғилган.

Актёрлик фаолияти давомида юздан ортиқ филмларда суратга тушган. Улар орасида «Катта ўғил» (1975), «Электрониканинг саргузаштлари» (1979), «Свифт қурган уй» (1982) каби фильмлар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг