Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танловнинг 7-куни: бугун қандай натижалар қайд этилди?

Танловнинг 7-куни: бугун қандай натижалар қайд этилди?

2018 йилнинг 15 январи соат 22:00 гача бўлган натижалар

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилмоқда. 2018 йилнинг 15 январи соат 22:00 гача бўлган натижалар юқоридаги инфографикада акс этган. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугун илк ғолибимизни аниқладик. Танловнинг «Twitter»да ўтказилган 2-йўналишида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди

Танловнинг «Instagram»да ўтказилаётган 5-йўналишида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилгани, аксарият иштирокчиларнинг натижаларига спам аралашгани, танловда ҳалол қатнашаётганларни аниқлашнинг имкони бўлмай қолгани учун қайд этилган натижаларни бекор қилинди. Ортиб қолган ноутбук зиммасидаги бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматнинг оиласига тақдим этилади. Номзод Мудофаа вазирлиги тавсиясига кўра аниқланади. Сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида азиз жонини қурбон қилган ҳарбийларимизнинг жасоратини ҳар қанча қадрласак арзийди. Ўйлаймизки, ўқувчиларимиз ва танловимиз иштирокчиларилари ҳам бизни тўғри тушунишади ҳамда қароримизга ҳурмат кўрсатишади. 

Эртага отаси ҳарбий бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг фарзандларига ноутбукни топшириб келамиз. Жараёндан фото ва видеорепортаж шаклида ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, танловнинг 2-йўналиши ғолиби бугун эълон қилинди. «Twitter»да ўтказилган мазкур танловда Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди.  

Қолган 3 та йўналиш ғолиблари эса 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади. Иштирокчиларидан ҳалол бўлишни, шартларимизга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда иштироклари ҳисобга олинмайди.

Хабарларимизни кузатиб боринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг