Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева Дарига Назарбаева билан учрашди

Танзила Норбоева Дарига Назарбаева билан учрашди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Дарига Назарбаева билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Ўзаро самарали ҳамкорлик ва ишонч принциплари асосида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида ривожланаётган дўстона муносабатларни тилга олиб, Танзила Норбоева Ўзбекистон раҳбарияти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераётганлигини таъкидлаган.

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Дарига Назарбаева ўз нутқида Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлаган.

Учрашув доирасида «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси»ни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг