Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева Корея Республикаси президенти билан учрашди

Танзила Норбоева Корея Республикаси президенти билан учрашди

Фото:«Senat.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегациясининг Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди. 

«Корея Республикаси президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда фаол ривожланаётганлигини қайд этди. Давлат раҳбарлари ўртасидаги яқин ва ишончли алоқалар Ўзбекистон-Корея муносабатлари алоҳида стратегик шерикликнинг янги поғонасига кўтарилишига замин яратди» дейилади хабарда.

Фото:«Senat.uz»

Учрашувда Мун Чжэ Ин ташриф доирасида эришилган келишувлар ҳақида ва Ўзбекистонда уларни амалга ошириш учун мониторинг гуруҳи ташкил этилганини таъкидлаб, бу борада юзага келадиган барча масалаларни шахсан ўзи ҳал этишга тайёр эканини билдирган.

Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаётганлигини таъкидлар экан, Корея етакчиси Ўзбекистонда корейс миллати вакилларига кўрсатилаётган илиқ муносабат учун Ўзбекистон халқига яна бир бор ўз ташаккурини изҳор қилди.

Учрашув якунида Мун Чжэ Ин ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид билдирган ва Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасига ташриф буюришини таклиф қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг