Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева Нью-Йоркка боради

Танзила Норбоева Нью-Йоркка боради

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида жорий йил 23 сентябрь куни  бўлиб ўтадиган «Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик» деб номланган юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Кенгаш ишида Сенат раиси «Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Бунда ҳукумат, ходимлар ва иш берувчиларнинг ўрни қандай?» мавзусида маъруза қилади.

Шу билан бирга, тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга доир масалалар, шунингдек ёшлар учун муносиб иш ўринларини қўллаб-қувватлашга оид инновацион чора-тадбирлар муҳокама этилади.

Интерфаол баҳс-мунозаралар эса тадбир иштирокчиларига бу борада мамлакатлар тажрибаси билан ўртоқлашиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг