Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тараққиёт»: 8335 талабгордан 3825 нафари танловга тавсия этилди

«Тараққиёт»: 8335 талабгордан 3825 нафари танловга тавсия этилди

Жорий йилнинг октябрь ойида «Тараққиёт» республика танловида иштирок этувчилар учун махсус веб-порталда (taraqqiyot-tanlov.uz) онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи ташкил этилди.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида Республикамиз бўйича 8335 нафар талабгор мазкур танловда иштирок этиш учун сўровнома тўлдирди.

1-20 ноябрь кунлари талабгорларнинг сўровномалари танлов номинациялар бўйича шакллантирилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилди, натижада 4509 нафар талабгор танловда иштирок этиш учун белгиланган талабларига жавоб бермаслиги аниқланди, 3825 нафар талабгор танловда иштирок этишга тавсия этилди.

25-30 ноябрь кунлари танловнинг 1-босқич онлайн тест синови ўтказилди, унда 3825 нафар талабгордан 3299 нафари иштирок этди. Тестлар «Ақлий салоҳият (IQ-тест)», «Психологик барқарорлик» ва «Хорижий тиллар (инглиз, немис, француз)» ўтказилди, натижаларини махсус веб-порталда онлайн равишда кузатиб бориш имконияти яратилди. 

Жорий йилнинг 1 декабрь куни танлов комиссиялар томонидан 1-босқич онлайн тест синови натижалари таҳлил қилган ҳолда ҳар бир номинация бўйича навбатдаги босқичга ўтиш баллари белгиланди, унга мувофиқ 2455 нафар талабгор 2-босқич онлайн тест синовида қатнашиш имкониятига эга бўлди. 

2-босқич онлайн тест синови «Сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар» юзасидан бўлиб, Республикамизнинг барча ҳудудларида 2-5 декабр кунлари ўтказилмоқда. Тест натижаларини махсус веб-портал орқали кузатиб бориш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг