Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихда биринчи марта: Берлин шаҳрига аёл киши ҳоким бўлди

Тарихда биринчи марта: Берлин шаҳрига аёл киши ҳоким бўлди

Фото: «Deutschland.de»

Берлинда бўлиб ўтган ҳудудий сайловларда социал-демократлар (ГСДП) ғалаба қозонишди — энди ушбу федерал ер ҳукуматини улар бошқаради. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

ГСДП (Германия социал-демократик партияси) номзоди Франциска Гиффай Берлин бургомистри лавозимида фаолият олиб борган илк аёл сифатида тарихга киради. 43 ёшли Гиффай канцлер Ангела Меркель ҳукуматида оила масалалари бўйича вазир лавозимида фаолият юритган. Шу йилнинг май ойида, докторлик диссертациясида плагиатга қўл ургани билан боғлиқ можаро ортидан, истеъфога чиққанди.

Германиядаги сайловларда социал-демократлар энг кўп овоз тўплашди. Улар Берлинда ҳам биринчи — 21,4 фоиз овоз, бироқ бу 2016 йилгидан пастроқ натижа — ўшанда 21,6 фоиз кўрсаткичга эга бўлишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг