Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таъсирли видеоролик: «Қонун доим биз билан!» (видео)

Таъсирли видеоролик: «Қонун доим биз билан!» (видео)

Кадр: «Youtube»

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан томошабинлар эътиборига ҳавола этилган ижтимоий видеоролик катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Қонун устуворлигини акс эттирувчи мазкур ролик Ёш киноижодкорлар кенгаши ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ишланган. Ушбу ижодий иш кўплаб миллий ҳамда хорижий оммабоп сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ва тез тарқалди. Эътиборлиси, роликни глобал тармоқда томоша қилиш, унга фикр билдириш жараёни давом этмоқда.

ЎзАнинг ёзишича, роликни 3 кун ичида интернет орқали ярим миллион фойдаланувчи томоша қилган. Шунингдек, видеоролик юртимиз телеканалларида ҳам намойиш этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг