Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Татаристонда «Камбағал яҳудий» можароси

Татаристонда «Камбағал яҳудий» можароси

Татаристоннинг «Славица» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Бедный еврей» («Камбағал яҳудий») номли музқаймоқ.

Фото: «Tatar-inform.ru»

Татаристоннинг Набережние Челни шаҳридаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи «Славица» компанияси ноанъанавий маркетинг усулини ўйлаб топгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «Euronews» телеканали.

Гап шундаки, компания ўзи ишлаб чиқарган янги маҳсулотга «Бедный еврей» («Камбағал яҳудий») дея ном берган, бу эса маҳаллий яҳудийлар диаспорасининг норозилигига сабаб бўлган. Диаспора раҳбари Леонид Штейнберг маҳсулот ишлаб чиқарилишини тўхтатишга эришиш ниятида эканлигини айтган. Шаҳар прокуратураси эса маҳсулот қадоғида Исроил байроғи тасвири ишлатилишининг қонунга мувофиқлигини текшириш мақсадида текширув бошлаганини маълум қилди.

«Можароли маркетинг»га сабаб бўлган музқаймоқлар
Фото: «Ntv.ru»

Сотувчиларнинг айтишича, бундай «можароли маркетинг» биринчи марта бўлаётгани йўқ. Икки йил олдин компания қадоғига қора танли бола тасвири туширилган «Обамка» музқаймоғини сотувга чиқарган эди. Ўшанда хориж матбуоти фабрикани ирқчиликда айблаган, шундан кейин фабрика барча маҳсулотларини сотувдан қайтариб олишга мажбур бўлган.

Фабрика ўзининг «Вконтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги маҳсулоти ҳақида хабар қолдирган. «Олхўри ва шоколад таъмли янги музқаймоқ. Танишинг, «Бедный еврей» музқаймоғи».

Шунингдек, фабрика ассортиментида «Американец» ва «Хохол» музқаймоқлари ҳам бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг