Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ делегацияси Кореянинг йирик университетларида бўлди

ТАТУ делегацияси Кореянинг йирик университетларида бўлди

Кореянинг етакчи университетлари билан Англашув меморандумлари имзоланди.

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигидаги делегация Кореянинг йирик университетларида бўлди.

Фото: «Xabar.uz»

Ташриф доирасида Сонгюнгван, Шинхан университетлари, Сеул миллий фан ва технологиялар университети (SeoulTech), Корея фан ва илғор технологиялар университети (KAIST), Корея медиа ва санъат унивситети (KUMA), Электроника ва телекоммуникациялар илмий институти (ETRI), Жежу миллий университи (JNU) раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш бўйича миллий агентлиги (NIPA) президенти Юн Жонг-Лок ҳамда Корея ахборот жамияти миллий агентлигининг глобал академияси директори Ох Канг-Так билан музокаралар олиб борилди.

Фото: «Xabar.uz»

Таъкидлаш жоизки, сафар давомида Кореянинг етакчи университетлари билан Англашув меморандумлари имзоланди. Ушбу ҳужжатларда Жанубий Кореянинг нуфузли университетларида ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар ва ўқитувчиларни ўзаро алмашишда ҳамкорлик қилиш, ТАТУда кредит таълим тизимини жорий қилиш, иқтидорли талабаларни ўқитиш, ТАТУ ўқув жараёнига Корея университетларидан етакчи профессорларни жалб қилиш, қўшма илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ўтказиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш каби келишувлар назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг