Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Телефон бузилишига сабаб — ўзимиз…

Телефон бузилишига сабаб — ўзимиз…

Фото: «upgrade-nt.biz»

Кўпинча смартфонимиз (умуман бошқа телефонлар ҳам) бузилиб қолса, айбни «арзон мол» чиқарган хитойликларга тўнкаймиз. Аслида хитойликлар эмас, ўзимиз айбдор, чунки телефонни ишлатишни билмаймиз. Масалан, қуйидагиларга ҳеч эътибор берганмисиз?

Телефон доим ёниқ. Экспертлар телефонни вақти-вақти билан ўчириб туришни тавсия қилишади. Ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта. Бу аккумулятор «умри»ни узайтиради.

Уйғотгич. Айтишларича, доим уйғотгич фукнциясидан фойдаланавериш телефонга салбий таъсирини кўрсатади.

Об-ҳаво. Ҳар қанақанги ҳавода телефонимизни ишлатиб ўрганганмиз. Масалан, ҳавонинг кескин совиб кетиши телефон учун ёмон, иложи борича, совуқ ҳавода иссиқ чўнтакдан олинган телефонда камроқ гаплашинг. Бу бошқа электрон қурилмаларга ҳам тааллуқли.

Қувватлаш. «Бегона» қувватлаш мосламаларини имкон қадар ишлатманг.

Тозалик. Чанг, ҳар хил гардлар аста-текин телефон тирқишларини тўлдириб боради ва ичигача киради. Бунга йўл қўйманг.

Иловалар. Ишлатмайсизми — ўша илова ёки ўйинни дарҳол ўчириб ташланг. Ҳозир сирти бошқа, ичи бошқа иловалар кўпайиб кетган: сиздан яширинча нима амалларни бажараётганини билмайсиз ҳам. Ҳар бир иловани кўчириб, ўрнатишда телефон аккумуляторига яна битта «нонхўр» кўпаяётганини унутманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг