Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телеграмда экстремистик оқим аъзолари билан дўстлашган шахс судланди

Телеграмда экстремистик оқим аъзолари билан дўстлашган шахс судланди

Фото: «Uza.uz»

Фарғона туманилик Рустам Каримов 2014 йил июль ойида ёлланма ишчи сифатида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига бориб-келиб юриши давомида ижтимоий тармоқда жиҳодчилар диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш ва бошқа фуқароларга тарқатиш мақсадида профил яратган, дейилади «ЎзА» хабарида.

У 2017 йил 25 август куни Қозон шаҳрида юрган пайтда телеграм месенжери орқали таниши Ш. Турсуналиевнинг саҳифасига 4 дона ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган диний мазмундаги аудио маърузалари ва террорчилик ташкилотининг рамзий белгиси бўлган бир дона қора байроқ тасвири туширилган расмни тарқатган. Яратилган профилнинг «друзья» қисмида у экстремистик оқимларга аъзо бўлган бир неча шахс билан дўстлашгани ҳамда диний экстремистларни «жиҳод» ҳаракатларига чорловчи аудиороликлари ва видеофильмларини бошқаларга тарқатиш ва телеграмм каналига аъзо бўлишга ундовчи ёзишмалар жойлаштирилганлиги аниқланган. Ушбу материаллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилган.

Суд – адабиётшунослик экспертизасининг хулосага кўра, Р.Каримов томонидан телеграм орқали тарқатилган ва профилида аниқланган ҳамда тақдим қилинган маърузалар мазмун-моҳиятига кўра, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва уни тарғиб қиладиган материаллар сирасига киришлиги аниқланган.

Судланувчи Р. Каримовга суд ҳукмига кўра, Жиноят Кодексининг тегишли моддаси асосида 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди аппеляция судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида аппеляция шикояти иш материалларига қўшиб кўриб чиқилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона тумани кенгашининг кафиллик хати, Р.Каримовнинг қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити, адашиб жиноят йўлига кириб қолганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, суд ҳукмини ўзгартирди. Ажримга асосан, Р. Каримовга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унинг зиммасига уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаслик ва ижтимоий тармоққа уланмаслик қўшимча тақиқлари юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг