Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда фуқарога ҳисобланган 2,5 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бекор қилинди

Термизда фуқарога ҳисобланган 2,5 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бекор қилинди

Фото: newsvo.ru

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси саъй-ҳаракати билан фуқарога нисбатан ҳисобланган 2,5 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бекор қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, Термиз шаҳар Каттабоғ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Сориевга турли сабаб ва баҳоналар билан, ўзи иштирок этмаган суд иши орқали унга 2,5 миллиондан ортиқ қарздорлик белгиланади. А.Сориев ушбу масала юзасидан Термиз шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига ариза билан мурожаат қилади.

Ўрганишлар натижасида қайта-ҳисоблар амалга оширилиб, мазкур қарздорлик бекор қилинди ва «Электроҳисоб» дастуридан чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг