Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда тут пишди

Термизда тут пишди

Термизда тут пишди. Бу ҳақда журналист Исроил Шомиров «Фейсбук»да ёзиб қолдирди.

«Термизда тут пишди. Бир йил тут эксанг, юз йил гавҳар терасан деганларидек, Амударё ёқасида жойлашган Паттакесар қишлоғидаги ҳар бир хонадонда 2-3 тупдан тут бор. Иш билан бўлиб тут ейишга вақтимиз бўлмади», — дея ёзган журналист ўз сўзларига қуйидаги суратларни илова қилган.

Фото: «Фейсбук» / Исроил Шомиров
Фото: «Фейсбук» / Исроил Шомиров

Қадимдан халқимизда тутнинг пишиши тўқлиқ ва омонликка етиш маъносини англатади. Шунинг учун ҳам тут пишиши хурсандчилик билан қарши олинади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда тутнинг беш тури етиштирилади, оқ ва қора тутлар истеъмол қилинади. Сершох тут, кагаяма тут ва ипак қурти тутларидан ипак қурти боқишда фойдаланилади. Тут дарахти 300-500 йил яшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг