Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда уйга қамалиб қолган бола ҳушсиз ҳолда топилди (фото)

Термизда уйга қамалиб қолган бола ҳушсиз ҳолда топилди (фото)

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 4 февраль куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қутқарув хизматига Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро С.Б. томонидан мурожаат келиб тушди.

Фото: ФВВ

Олинган маълумотга кўра, фуқаро С.Б. уйининг темир эшиги беркилиб қолгани, 13 ёшли боласи уйда ухлаб ётгани, чой дамлаш учун газга сув қўйгани ва эшикни тақиллатса ҳам, ҳеч ким жавоб бермаётгани сабабли хавотир олаётганини маълум қилган.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, қутқарувчилар зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини жалб этиб, воқеа жойига ўз вақтида етиб боришди.

Фото: ФВВ

Қутқарув гуруҳи томонидан эшик очилганда, кондиционер уланган розетка эриши натижасида уйнинг ичи тутун билан тўлган ҳамда у ерда ўсмир бола ҳушсиз ётган эди. Қутқарувчилар болани тезкорлик билан тез тиббий ёрдам ходимларига олиб чиқишди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг