Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Техасда отишма: жабрланганлар орасида болалар ҳам бор

Техасда отишма: жабрланганлар орасида болалар ҳам бор

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Техас штати Форт-Уэрт шаҳрида содир бўлган отишмада 4 киши жароҳатланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, отишма дўконда содир бўлган. Безори машинадан туриб дўконга ўт очган. Полиция ходимлари воқеа жойига маҳаллий вақт билан 17:39да етиб келган.

Қуролли ҳужум оқибатида икки нафар уч ёшли бола ҳамда икки нафар 19 ва 20 ёшли ўсмирлар жароҳатланган. Яраланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг