Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тимсоҳ келиннинг қўлини ғажиб ташлади

Тимсоҳ келиннинг қўлини ғажиб ташлади

Зимбабведа мудҳиш воқеа кузатилди. Эрта-индин тўйи бўлиши кутилаётган келиннинг қўлини тимсоҳ ғажиб ташлади. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Жэми Фокс ва Зенеле Ндлов Замбези дарёсида эшкак эшаётган эди. Оч тимсоҳ эшкакка ташланиб, келиннинг қўлини ғажиган.

Келин дарҳол шифохонага ётқизилди. Орадан 5 кун ўтиб, шифохонага роҳиб чақирилди ва никоҳ ўқитилди.

Куёвнинг айтишича, келин тузалиши билан тўй ҳам ўтказилар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг