Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ: Иркутскдаги сув тошқинларида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаган

ТИВ: Иркутскдаги сув тошқинларида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаган

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра қатор аҳоли пунктлари, турар жой ва инфратузилмадаги сув тошқини муносабати билан Иркутск вилояти ҳудудида «фавқулодда ҳолат» режими жорий қилинди.

ФВВ ҳудудий бўлинмасида хабар беришларича жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Сибир федерал округи (Буряд Республикаси, Иркутск вилояти, Ҳакас Республикаси, Красноярск ўлкаси, Кемерово вилояти, Новосибирск вилояти, Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Забайкале ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: + 7 (383) 246-04-85; 246-04-63, 246-04-64; 246-04-84.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг