Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ: Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан пичоқланган

ТИВ: Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан пичоқланган

Фото:«Drive 2»

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 17 сентабрга ўтар кечаси мазкур шаҳарда газ балони ва пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс қотиллик мақсади билан Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ҳужум қилгани ва бир неча марта пичоқ билан жароҳатлаб воқеадан жойидан яширингани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. А.Т. шифохонага жойлаштирилган.

Унинг ҳолати ўртача оғирликда дея баҳоланмоқда.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган.

Бош консулхона мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳамюртимиз муолажа олаётган тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг