Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Тулада ўлдирилган ўзбекистонлик аёлни ватанга олиб келишда кўмаклашади

ТИВ Тулада ўлдирилган ўзбекистонлик аёлни ватанга олиб келишда кўмаклашади

Скриншот

Кеча Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳридаги супермаркетда ишловчи ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирилган эди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.

«2019-йилнинг 30-апрел куни бир қатор ОАВда Тула вилоятининг Узловая шаҳрида (Россия) Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилганлиги тўғрисида ахборот тарқалди. Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг