Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг болалиги ўтган хонадон уй-музейга айлантирилади

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг болалиги ўтган хонадон уй-музейга айлантирилади

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг болалиги ўтган хонадон уй-музейга айлантирилади. Бу ҳақда Олтинсой туман ҳокимининг «Facebook»даги саҳифасида хабар берилди

Фото: «Facebook» / Олтинсой туман ҳокими

Олтинсой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва комунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М. Очилдиев, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Қосимов, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари П.Норқобиловалар Хўжасоат қишлоғида бўлиб, ушбу масала юзасидан адибнинг яқинлари билан суҳбатлашишган. Бу маълумотни Тоғай Муроднинг жияни Илҳом Менгбоев ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, туман мутасаддиларидан ташқари вилоят архитектура қўмитасидан ҳам вакил келиб, бу борада суҳбатлашган.

Фото: «Facebook» / Олтинсой туман ҳокими
Фото: «Facebook» / Олтинсой туман ҳокими

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ўзбек адабиёти хазинасига «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи», «Отамдан қолган далалар», «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» каби ноёб асарлари билан улкан ҳисса қўшган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг