Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда «Uzauto Motors» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Тожикистонда «Uzauto Motors» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Шу йилнинг 9 июнь куни Тожикистон Республикасининг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди.

Форум давомида «Auto Motors» АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш учун «UzAuto Motors Tadjikistan» қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

Мазкур лойиҳа 2021 йилнинг 21 апрел куни Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири – Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг 5-7 май кунлари «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистон Республикасида бўлиб, ҳамкор «АлюминСохтмон» компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар олиб бориб қайтди.

Дастлабки босқичда лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати 10 000та автомобилни ташкил этади, келгусида 35 000 донага етказиш режалаштирилган.

Элатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 март куни Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳрида «Сарыарка АвтоПром» МЧШ ишлаб чиқариш қувватларида «Chevrolet» бренди остида UzAuto Motors автомобилларининг йиғиш йўлга қўйилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг