Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистондаги Ўзбекистон маданияти кунлари «Дўстлик кечаси» билан ёпилди (фото)

Тожикистондаги Ўзбекистон маданияти кунлари «Дўстлик кечаси» билан ёпилди (фото)

14 ноябрь куни Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтди. Концерт дастуридан аввал Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театри фойесида Ўзбекистонинг маданий мероси ва халқ хунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Сўнг, катта концерт бўлиб ўтди. Бу концерт «Дўстлик кечаси» деб аталди, унда ўзбекистонлик санъат усталари тожикистонлик санъат усталари билан биргаликда, бир саҳнада жозибали рақслари билан куй-қўшиқларни тараннум этишди. Бир курраи заминда яшаб, ўз ижодларини халқларига улашаётган маданият аҳли меҳмон ва мезбонларнинг юзидаги табассумни кўриб бошлари осмонга етди.

Тожикистонликлар томонидан интиқиб кутилган маданий тадбирлар ҳали кўп давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг