Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Токио COVID-19 туфайли фуқароларга 15,8 миллиард доллар тўлайди

Токио COVID-19 туфайли фуқароларга 15,8 миллиард доллар тўлайди

Фото: «Twitter.com»

Токио ҳукумати COVID-19 пандемияси шароитида аҳолига ёрдам бериш учун 1,8 триллион иена (тахминан 15,8 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий Yomiuri нашрига таяниб «ТAСС» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Япония ҳукумати ушбу тўловларни 2022 молия йили учун давлат бюджети лойиҳасига киритган.

174 AҚШ долларидан ёрдам пули пластик карта кўринишидаги шахсий гувоҳномага эга бўлган барча фуқароларга берилади.

Бундай ҳолатда пул олишнинг шарти фуқаронинг ушбу карталардан тиббий суғурта сифатида фойдаланишга розилиги бўлади ва улар ҳам банк ҳисобига боғланган бўлиши керак. Шундай қилиб, расмийлар ягона идентификация карталарини оммалаштиришни кучайтирмоқчи. Aйни пайтда японияликларнинг атиги 39 фоизи улардан фойдаланади.

Aввалроқ Миллий генетика институти профессори Итуро Иноуэ Японияда COVID-19 вирусининг дельта штамми доимий мутациялар туфайли ўз-ўзини йўқ қилганидан сўнг пасайганини маълум қилганди. Бундан ташқари, мамлакатда вакцинациянинг юқори кўрсаткичлари ва инфекциядан ҳимояланиш чораларига риоя қилиш туфайли инфекциялар сони камайган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг