Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Том ва Жерри бўйича тўлиқ метражли фильм суратга олинади

Том ва Жерри бўйича тўлиқ метражли фильм суратга олинади

Фото: «Korrespondent.net»

Режиссёр Тим Стори машҳур «Том ва Жерри» мультсериали мотиви асосида тўлиқ метражли фильм суратга олиш бўйича «Warner Bros.» киностудияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Айни дамда ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинмоқда. Аммо лойиҳанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Сичқон ва доим унинг ортидан қувувчи мушук ҳақидаги «Том ва Жерри» мультсериали 1940 йилда аниматорлар Уиллям Ханна ва Жозеф Барбера томонидан ишланган. Шоу еттита «Оскар» мукофотига эга бўлиб, 1993 йилда тўлиқ метражли «Том ва Жерри: Фильм» картинаси ҳам эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг