Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўппонча кўтарган пенсионер Болгария президенти қабулхонасига бостириб кирди

Тўппонча кўтарган пенсионер Болгария президенти қабулхонасига бостириб кирди

Фото: «Twitter»

Кеча, 3 декабрь куни Болгария президенти Румен Радев қабулхонасига 71 ёшли пенсионер ўқланган тўппонча билан бостириб кирди. Бу ҳақда БТА агентлиги хабар берди.

Қария президент маъмурияти ходимларига таҳдид қилган.

Жандармерия қарияни ҳибсга олди, у нега бу ишга қўл ургани сабаблари аниқланмоқда.

Воқеа юз берган пайтда Румен Радев Польшадаги иқлим ўзгаришларига бағишлаб ўтказилаётган БМТ бутунжаҳон конференциясида қатнашаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг