Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрақўрғонда бўлган фильм премьерасида ҳоким ва Сенат раиси иштирок этди

Тўрақўрғонда бўлган фильм премьерасида ҳоким ва Сенат раиси иштирок этди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» киностудияси томонидан суратга олинган «Ибрат» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильм премьераси Давлат раҳбари ташаббусига кўра адабиётшунос, тилшунос, маърифатпарвар, жадидчи олим Исҳоқхон Ибратнинг туғилиб ўсган маконига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида ўтказилди.

Премьера аввалида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, киноижодкорлар, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбарияти, мутахассислар, расмийлар иштирокида Исҳоқхон Ибрат ҳайкалига гулчамбар қўйилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловлар сўзга чиқди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими, ташкилотчи ва ижодкорлар Ибрат музейига ташриф буюришиб у ердаги экспонатлар билан танишишди.

Шундан сўнг Тўрақўрғон тумани Маданият марказида «Ибрат» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бошланди. Намойишда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этди.

Шунингдек Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳам ўқитувчи ва мураббийлар учун «Ибрат» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Премьерага байрам муносабати билан ўқитувчи ва мураббийлар, меҳнат фахрийлари ва ижодкорлар таклиф этилди. Мазкур премьера жорий йилда янги таъмирланган Алишер Навоий номидаги киносаройида илк бор ўтказилмоқда.

«Ибрат» тарихий-бадиий фильми етук маърифатпарвар, адабиётшунос, тилшунос, жадидчи олим Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган бўлиб, фильм премьераси ўқитувчи ва мураббийлар учун «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан байрам туҳфаси бўлди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг