Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Манасга байрам совғалари юборилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Манасга байрам совғалари юборилди

Фото: «GUVD.uz»

Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бирига байрам совғалари юборилди. Бу ҳақда Тошкент ШИИББ хабар берди.

Вилоят марказидан 70 километр узоқликда жойлашган Манас қишлоғи аҳолисини Наврўз айёми билан муносиб қутлаш, уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида кийим-кечаклар, пойабзал, озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар ва болалар учун ўйинчоқлар етказиб берилди.

«Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида Манас қишлоғида ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши ҳақидаги хабар шу ерлик аҳолининг қувончига сабаб бўлган эди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан байрам кунлари кўрсатилган ғамҳўрлик эса ушбу хурсандчиликни икки ҳисса оширди, дейиш мумкин.

Ўз навбатида, қишлоқ аҳли кўрсатилган ёрдам ва эътибор учун ИИББ ходимларига ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг