Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳри, вилояти ва Андижонда инфекция юқтирганлар аниқланди

Тошкент шаҳри, вилояти ва Андижонда инфекция юқтирганлар аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 27 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 320 (+188) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 Бугун айни пайтга қадар:

Тошкент шаҳрида 219 нафар,
Тошкент вилоятида 92 нафар,
Андижон вилоятида 14 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Фарғона вилоятида 12 нафар,
Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 51 829 (+371) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3033 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг