Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва Андижонда фуқаролар орасида касаллик кўпайди

Тошкент ва Андижонда фуқаролар орасида касаллик кўпайди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 (+208) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг