Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 15 миллион сўмлик мис кабели ўғрилари ушланди

Тошкент вилоятида 15 миллион сўмлик мис кабели ўғрилари ушланди

Фото: «Vtorkabel»

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўғрилар 15 миллион 508 минг сўмлик мис кабелларини ўғирлашди. Бу ҳақида Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2017 йил 15 августга ўтар кечаси номаълум шахс «Ўзбек кўмир» АЖ Темир йўл транспорти филиали ҳудудига кириб, у ердан умумий қиймати 15 миллион 508 минг сўмлик 319 метр мис кабелларни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Боймуратов, 1996 йилда туғилган А.Каримов, 1992 йилда туғилган Д.Нурбоев ва «Ўзбек кўмир» АЖ ишчиси, 1994 йилда туғилган Н. Мирзакаримовлар содир этганликлари аниқланган.

Кабел ўғриларининг барчаси қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг