Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вокзалларида бепул Wi-Fi пайдо бўлди

Тошкент вокзалларида бепул Wi-Fi пайдо бўлди

Фото: «Uza.uz»

«Тошкент-Марказий» ва «Тошкент-Жанубий» темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Wi-Fi интернети ташкил этилди. Ушбу хизмат босқичма-босқич амалга оширилиб, келгусида юртимиздаги барча вокзалларда жорий этилади,  деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Ушбу хизматдан вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай мобиль алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер ҳамда бепул интернетга кириш имкони берилади. Айни пайтда мамлакатдаги барча темир йўл вокзалларида интернетга бепул уланишни кенгайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам мазкур Wi-Fi технологиясидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Олийгоҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун интернетга уланиш бўйича 70та нуқта жорий этилган. Шу билан бирга, ушбу технология «Сиҳатгоҳ» санаторий-профилакториясида ҳам қўлланилмоқда.

Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда SOLA савдо белгиси остида танилган «Asia Wireless Group» қўшма корхонаси билан биргаликда амалга оширилди.

Қайд этилишича, «Wi-Fi»дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса PayMe, Click, Paynet тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади. Visa халқаро тўлов тизими билан интеграцияси 2019 йилнинг ўрталарида жорий этиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг