Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда автобус ойнасини қорайтириб, парда ўрнатган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

Тошкентда автобус ойнасини қорайтириб, парда ўрнатган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

Тошкентда жамоат транспортлари ойнасини ўзбошимчалик билан қорайтириб, парда тутган ва юқори децибелли сигнал ўрнатган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатновчи автобусларга ҳайдовчилар томонидан меъёрларга зид бўлган жиҳозларни ўрнатишга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Айниқса, сўнгги вақтларда юқори децибелли сигналлар (воздушка) ўрнатилган автобуслардан бундай воситалар олиб ташланмоқда. Сўнгги ҳафтада қарийб 20 дан ортиқ автобусдан ана шундай меъёрга зид воситалар ечиб олинди.

Бундан ташқари ўзбошимчалик билан автобус ойналарини қорайтириш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Қонунан рухсат этилмаган бундай ҳатти-ҳаракатлар 30 га яқин автобусда кузатилди ва ҳолат бартараф этилди.

Шунингдек, ҳар куни жамият ва автосаройларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари йўналишларда ўрганиш ўтказиб, хавфсиз ҳаракатланишга халақит берувчи, ҳайдовчилар томонидан ўрнатилган қуюқ тусдаги пардалар ҳам олиб, йўқ қилинмоқда.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича ҳайдовчилар огоҳлантирилмоқда. Йўл қўйилган ноқонуний ҳатта-ҳаракатларни такрорий содир этган ҳайдовчиларга эса интизомий чоралар қўлланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг