Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда аёллар учун шахмат бўйича мусобақа ўтказилади

Тошкентда аёллар учун шахмат бўйича мусобақа ўтказилади

Фото: «Феусбук» / «Sky Chess»

Шу йилнинг 8 март – гўзал баҳор байрами шарафига, «Sky Chess» шахмат мактаби «GroundZero» коворкинг маркази билан ҳамкорликда аёллар учун шахмат бўйича очиқ турнир ўтказади. Бу ҳақда шахмат мактабининг «Фейсбук»даги саҳифасида эълон қилинган.

Мусобақада барча хоҳловчилар — хотин-қизлар, ҳаваскор ва профессионал иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, Cиз тадбирга томошабин ва мухлис сифатида ҳам ташриф буюришингиз ҳамда иштирокчиларни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Аёллар тезкор шахмат бўйича беллашади, ҳар бир партия 15 дақиқадан давом этади. Ушбу кун сизни аъло кайфият, қизиқарли танишувлар, турнир ҳомийлари — «Just&Because» гуллар устахонасидан ва «Parfum Gallery» дўконлар тармоғидан зўр совғалар, шунингдек, кофе-брейк кутмоқда

Иштирок этиш эркин тарзда (тўлов тўлаш талаб этилмайди). Иштирокчилар мана бу манзил орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Томошабин ва мухлислар учун билет нархи – 15 000 сўм.

Ўтказиладиган жой: «GroundZero» (Мўлжал - «Авиатор» корзинкаси)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг