Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир кунда 372 та қўпол қоидабузарликлар аниқланди

Тошкентда бир кунда 372 та қўпол қоидабузарликлар аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан 3 декабрь куни жами 2866 та қоидабузарликлар аниқланди, булардан 372таси қўпол қоидабузарликлар, 6 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги ташкил этади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Шунингдек, 15 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаганлиги, 239 нафар ҳайдовчилар одам ташиш қоидасини бузганлиги, 145 нафар ҳайдовчилар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги учун чора кўрилган.

486 нафар пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтганлиги учун чора кўрилган, 4 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасининг ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирган ҳолатда ҳаракатланганлиги маълум қилинди.        

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг