Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир куннинг ўзида иккинчи юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда бир куннинг ўзида иккинчи юк машинаси ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 7 май куни соат 20 дан 14 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизматига жисмоний шахсга тегишли «ЗиЛ» русумли автотранспортда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББнинг ахборот-мултимедиа маркази хабар берди.  

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ушбу ёнғин Учтепа туманидаги Дадил кўчасида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар тез фурсатда ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб боришган ва саноқли дақиқаларда уни бутунлай бартараф этишган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун 7 июнь куни тахминан соат 19:00 да Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида «TransSeulQurilish» унитар корхонасига қарашли «Hyundai» русумли машина ёниб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг