Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда даҳшатли авария: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкентда даҳшатли авария: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

25 январдан 26 январга ўтар кечаси, соат тахминан тунги 2.00да Абдулла Қодирий кўчасида (собиқ зоопарк яқинида) даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

«Нексия-3» ҳайдовчиси машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги реклама баннери устунига бориб урилган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи, 25 ёшли Ахрорбек Т. ва унинг икки нафар йўловчиси (аёллар) воқеа жойида ҳалок бўлишган. Учинчи йўловчи (аёл киши) эса шифохонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда.

ЙТҲ сабаби, дастлабки хулосаларга кўра, тезликни меъёридан ошириш ва транспорт бошқарувини йўқотиш.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Шаҳар ҳудудида тезликни 70 км/соатдан оширмаслигингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг